ЎзА Ўзбек

30.03.2018 11:59 Чоп этиш версияси

Давлатимиз раҳбари Зарбдор туманидаги “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари Зарбдор туманидаги “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентимизнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди.

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Зарбдор текстил” ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади.

Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш, деди Шавкат Мирзиёев. Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

df1a400e-b4e1-597c-e301-613ad43d7744.jpg 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президендининг Матбуот хизмати хабар берди

13 479