Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2018 15:16 Чоп этиш версияси

Давлатимиз раҳбари Когон туманидаги «Аҳолитранс» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбари Когон туманидаги «Аҳолитранс» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди Мамлакатимизда атроф-муҳитни ободонлаштириш ва тозаликка риоя қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2017-2018 йилларда барча вилоятларда чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари қуриш кўзда тутилган.

Бугунги кунда чиқиндиларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар хориждан замонавий технологиялар келтириб, ўзига хос кластерлар ташкил этаётир. 

3758d5f6-1429-7677-c4f1-c85ababc3765.jpg

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Когон туманида қурилиши мўлжалланган чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластери лойиҳаси билан танишган эди. Орадан бир йил ҳам вақт ўтмасдан мазкур корхона фаолият бошлади.

Корхонага тумандаги бўш турган бино ва иншоотлар “ноль” қийматда берилди. Шартномага кўра, 1,6 миллиард сўм маблағ сарфланиб, бинолар таъмирдан чиқарилди. 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига корхонанинг асосий ишлаб чиқариш иншоотлари қурилди. 

fa53cb1c-8a36-7130-6353-15cf9331603d.jpg

Хитойдан бир кеча-кундузда 450 тонна чиқиндини қабул қилиш қувватига эга линия келтириб, ўрнатилди. Бу ерда металл, тош, шиша, яроқсиз резина ва автошиналар, пластмасса, ёғоч-тахта бўлаклари, шох-шабба, макулатура, қурилиш материаллари чиқиндиси, қийқим матолар сараланади ва қайта ишланади. Ушбу чиқиндилардан брикет, синтетик тола, қоғоз картон, тўқимачилик матоси, пишган ғишт, биогумус ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, экспорт қилинади.

Тўрт юздан зиёд киши меҳнат қилаётган корхонага Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон туманларидаги маиший чиқиндилар келтирилмоқда. Кейинчалик корхона фаолиятини кенгайтириш, вилоятнинг барча ҳудудларидан чиқиндиларни йиғиб, чиқинди полигонларини чиқиндилардан тозлаш режалаштирилган. Натижада яна кўплаб ишчи ўрни яратилади. 

6834426f-cd0a-aaf6-6aa8-d5d92be0abdf.jpg

Корхона атрофидан ишчилар учун уй-жой, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси, шифохона, спорт майдончаси, автотураргоҳ, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаси қуриш мўлжалламоқда.

Давлатимиз раҳбари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Чиқинди йиғиш қамрови ва қайта ишлаш қувватини янада кенгайтириш, шундай корхоналарни бошқа жойларда ҳам ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Умар Асроров, ЎзА
14 110