ЎзА Ўзбек

29.11.2019 Чоп этиш версияси

​Президентлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

​Президентлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди


Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви иштирокчилари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуига ташриф буюрди.

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигининг асосчиси, тинчликпарвар ва халқпарвар раҳбар сифатида катта ҳурмат қозонган эди. У киши кўп йиллар фаолият олиб борган “Оқсарой” қароргоҳи бугун Биринчи Президентимиз номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуига айлантирилган.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.



8 800
Улуғбек ШОНАЗАРОВ, ЎзА​