Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Анқара, 25 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.