ЎзА Ўзбек

13.04.2019 18:02 Чоп этиш версияси

Дархан Сатибалди: Мазкур йил ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтарадиган йил сифатида қардош халқларимиз ёдида муҳрланиб қолади

Дархан Сатибалди: Мазкур йил ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтарадиган йил сифатида қардош халқларимиз ёдида муҳрланиб қолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча қатор хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Улар орасида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган Дархан Сатибалди ҳам бор.

Тантанали маросим доирасида элчи ЎзА мухбири билан суҳбатда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида яқин ва дўстона алоқалар йўлга қўйилган. Сўнгги бир неча йиллик рақамларга назар ташласак, мамлакатларимиз товар айланмаси ҳажмини 3 миллиард АҚШ долларига етказишга эришилди. 2020 йилга келиб бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз ва бу борада фаол иш олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу давлатимиз раҳбарининг илк хорижий сафарларидан бўлиб, мамлакатларимиз муносабатлари нечоғли яқинлигидан далолат беради. Ташриф доирасида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Ўйлайманки, мазкур йил ҳам ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтарадиган йил сифатида қардош халқларимиз ёдида муҳрланиб қолади.

ЎзА
4 227