Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 10:14 Чоп этиш версияси

Бугун ЎзА мухбирлари Афғонистондан онлайн репортаж узатади

Бугун ЎзА мухбирлари Афғонистондан онлайн репортаж узатади
ЎзА веб-сайти мухбири Анора Содиқова, фотомухбир Оқил Ғуломов бугун Афғонистонга сафар қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши муносабати билан Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон Ислом Республикаси) икки давлат ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги вакили Исматилла Эргашев , Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консуллик идораси консули Миродил Абдураззоқов, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саййид Шаҳобиддин Темурий ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон қўшни Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатда кузатилган қурғоқчилик сабаб 3100 тонна миқдоридаги ун-дон маҳсулотларини юбормоқда. Расмий учрашув маълумотлари ва сафар таассуротларини www.uza.uz онлайн тарзда ёритиб боради. Сайтимизни кузатиб боринг...

ЎзА
10 106