ЎзА Ўзбек

08.01.2019 09:53 Чоп этиш версияси

Бугун мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим янгилик содир бўлади

Бугун мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим янгилик содир бўлади

Мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сафига Ўзбекистон экологик партияси ҳам қўшилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шакллангани ҳамда ўтказилган мажлислар ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида мазкур янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади.

Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари кенг ёритилади.

ЎзА
10 893