Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги барча чора-тадбирлар долзарб ва бугунги куннинг бош мавзусидир. Бу масалаларни ҳал этиш учун халқаро даражада Барқарор тараққиёт мақсадларини белгилаб олганимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ютуғидир. Ушбу кенг миқёсли дастурнинг мақсади замонамизнинг долзарб масалаларини ҳал этишга қаратилган. Шу маънода, биз Ўзбекистоннинг ҳам мамлакат даражасида, ҳам минтақавий ёндашув доирасида амалга ошираётган ташаббусларини қизғин қўллаб-қувватлаймиз. Биз Ўзбекистонда Барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқаришда кўмаклашишга интиламиз. Бунинг натижаси янгидан ишлаб чиқилаётган “йўл харитаси“да акс эттирилиши керак.

БМТ Ўзбекистонда барча ислоҳотлар, янгиланишлар ва дастурларни амалга оширишга тўлиқ тайёр эканини билдиради. Албатта, юртингизда рўёбга чиқарилаётган кенг кўламли ўзгаришларни ўрганиш, нафақат ўрганиш, балки Ўзбекистоннинг ижобий тажрибаси сифатида бошқа мамлакатлар ўртасида оммалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёев билан, шунингдек, мамлакатингизнинг қатор ташкилотларида ўтказилган музокаралар самарали бўлгани буни яна бир карра тасдиқлайди.

Самарқандда илк бор ташкил этилаётган Осиё форуми Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлангани билан аҳамиятли. Ушбу форум Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш, уларни лозим даражада рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш нақадар муҳим эканини теран тушунишини яққол ифодалайди. Форум нафақат мамлакат, балки минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга.

Ушбу муҳим тадбир Ўзбекистонда ўтказилаётганини биз қадрлаймиз ва тўла қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакатингиз раҳбарияти ҳуқуқ ва эркинликларни лозим даражада таъминлаш бўйича изчил ишларни давом эттираётгани ҳам бундан далолат беради.

Ўйлаймизки, бу Ўзбекистонда давлат ва жамиятни модернизация қилиш доирасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Жаҳонда ҳукм сураётган бугунги таҳликали шароитда ушбу юқори даражадаги форумнинг ўтказилиши нафақат Ўзбекистон, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Ўзбекистондаги барча ислоҳот ва янгиланишлар дастурларини қўллаб-қувватлайди