Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 20:32 Чоп этиш версияси

БМТ делегациясининг учрашувлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорлик самаралари алоҳида қайд этилди.

БМТ делегацияси мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказди.

Севара Алижонова, ЎзА
3 682






Все о погоде - Pogoda.uz