БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифига доир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йил 9 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йил 9 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.Икки томонлама учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.
Ташриф дастурида Самарқанд, Нукус ва Мўйноқ шаҳарларига бориш кўзда тутилган.