ЎзА Ўзбек

26.04.2019 09:32 Чоп этиш версияси

"Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми бошланди

"Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми бошланди

Пекин шаҳридаги Халқаро форумлар мажмуасида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

ПЕКИН, 26 апрель. 
ЎзА махсус мухбири 
Матназар ЭЛМУРОДОВ хабар қилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Форум ишида, шунингдек, 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин анжуманни очиб, унда иштирок этаётган барча делегациялар раҳбарлари, кўп сонли эксперт ва таҳлилий доиралар вакилларига миннатдорлик билдирди. 

73a1acba-f326-3950-40ca-ae309c8a22ca.jpg

Хитой Раиси БМТ, ШҲТ, Европа Иттифоқи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Бир макон, бир йўл” қўшма лойиҳаси иқтисодий ривожланишга кенг йўл очишини, шу жиҳатдан у турли мамлакатларнинг миллий тараққиёт стратегиясига мос келишини таъкидлади. Лойиҳани биргаликда ҳаётга жорий этиш бутун дунёда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишда муҳим роль ўйнаши қайд этилди. 

f61bcb42-c235-c13b-4407-af1b6aefbb65.jpg

2017 йилда илк бор ўтказилган «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми минтақавий икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш, ривожланишнинг янги моделини излаш, шакллантириш ва ҳаракатлантиришга йўналтирилган лойиҳа сифатида эътироф этилмоқда.

b40d6153-1456-6d76-f4a9-b5a5596dc34b.jpg

Хитой томони илгари сурган мазкур ташаббус глобал иқтисодий ривожланиш белбоғи сифатида Евроосиё мамлакатларини бир-бири билан боғлайди. Келгусида Америка, Африка қитъалари ва океания мамлакатлари ҳам ушбу лойиҳага қўшилиши натижасида глобал иқтисодий платформага айланади. Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш, қуруқликдаги ва денгиз орқали ХХI асрда Буюк ипак йўлининг тарихий аҳамиятини тиклаш мазкур ташаббуснинг стратегик вазифаси ҳисобланади.

9bca3fbc-8f74-5b18-800c-1a7cd25c6bef.jpg

Форумнинг очилишида халқаро савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатларнинг иқтисодий бошқарув тажрибаларини такомиллаштириш, янги транспорт ва логистика йўлакларини яратилишини рағбатлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Ушбу лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар сафи кенгайиб бораяётгани дунё миқёсида барқарор ривожланишга интилиш руҳи кучаяётганини ифода этиши таъкидланди.

28826091-c85b-3478-d853-c0b8dd540172.jpg

ЎзА
4 424