Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 17:08 Чоп этиш версияси

Бангладеш элчиси билан учрашув

2017 йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Масуд Маннанни қабул қилди, дея хабар берди вазирликнинг расмий сайти.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 сентябрдаги Мянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тоўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.


3 087






Все о погоде - Pogoda.uz