Иқтисодий манфаатдорлик автомобилсозлик ривожида бош омил бўлиши зарур
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мамлакатимиз автосаноати иқтисодиётимизни юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшаётган тармоқлардан биридир. “General Motors”, «MAN», «Isuzu» каби жаҳондаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликда юртимизда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, бугунги кун автомобиль саноатини модернизация қилиш ва босқичма-босқич ривожлантириш, рақобатбардош ва экспортбоп автомобиллар ишлаб чиқариш, уларнинг моделларини мунтазам янгилаш вазифаларини қўймоқда.
Йиғилишда тармоқда маҳаллийлаштириш, аҳолига автомобилларни тез ва арзон етказиб бериш, ташқи бозорга экспорт қилиш замон талабларига умуман жавоб бермаслиги танқид қилинди.
Мамлакатимиз бир пайтлар йилига 100 мингдан зиёд автомобиль экспорт қилган бўлса, охирги 5 йилда уни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми камайган. Тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани бунга сабаб бўлмоқда.
Кейинги 2,5 йилда автомобиль сотишда коррупция ва товламачилик ҳолатлари бўйича 99 та жиноий иш очилган. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясида юзага келган қарздорлик оқибатида ўтган йили тизимдаги бир нечта корхона фаолиятини зарар билан якунлаган. Автомобиллар йиллар давомида ўз таннархидан паст қийматда экспортга чиқарилган. Ўз навбатида, таннархни тушириш бўйича сезиларли иш қилинмаган.
Автомобиль эҳтиёт қисмлари тайёрлашни ўзлаштириш ҳам қониқарсиз аҳволда. Бутловчи қисмлар импорти ҳам ҳануз юқорилигича қолмоқда.
Давлатимиз раҳбари мазкур камчиликларни бартараф этиш, автомобилсозликда маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича топшириқлар берди. Тармоқ корхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш, автомобиллар ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда сотиш тизимини такомиллаштириш лозимлигини таъкидлади.
Автомобиль саноатининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришда юзага келаётган зарар ҳажмини қисқартириш муҳим ўрин тутади. Президентимиз шу мақсадда 2020 йилгача босқичма-босқич фойда билан экспорт қилиш чораларини кўзда тутувчи комплекс дастур ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Ички бозорда автомобиль сотишда коррупция бартараф этилмаётгани аҳоли норозилигига олиб келмоқда. Автосалонларнинг жойлашиши ва автомобиллар тақсимоти ҳудудлар аҳолисининг талабларига жавоб бермайди, – деди давлатимиз раҳбари. – Мисол учун, 3 миллион аҳолиси бўлган Қашқадарё вилоятида атиги 2 та автосалон хизмат кўрсатаётган бўлса, 2,8 миллионлик аҳолиси бор Тошкент вилоятида 12 та автосалон мавжуд. Натижада аҳоли қўшни вилоятлардан автомобиль қидириб сарсон бўлмоқда.
Юқоридаги камчиликлардан келиб чиқиб, йиғилишда автомобиль ишлаб чиқаришда иқтисодий манфаатдорликни ошириш, ташқи бозорда рақобатга чидамли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни сотиш тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ҳукумат ва “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбариятига мамлакатимиз автомобилсозлик тармоғи жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаши учун уни изчил ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, истеъмолчилар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, янада замонавий машиналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа инновацион технологияларни жалб этиш ва инвестициялар оқимини кўпайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.