Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинди. Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, Президент ва ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларни бажариш Давлат бюджети ижросининг устувор йўналишлари бўлди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 триллион сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 31 миллиард 645,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

2019 йил 9 ойлигида Давлат бюджети даромадлари 79 триллион 159,5 миллиард сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,2 фоизга ўсди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,9 фоизга етди.

Давлат бюджетининг ўтган 9 ойлиги якуни бўйича харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 86 триллион 482,4 миллиард сўмни ёки ЯИМга нисбатан 23,9 фоизни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, Давлат бюджети умумий харажатларининг қарийб 53,2 фоизи, яъни 45 триллион 970,9 миллиард сўми ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун сарфланди.

Хусусан, таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 24 триллион 193,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш харажатларига (нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари) 3 триллион 451,5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 10 триллион 568,8 миллиард сўмни ташкил этди.

Депутатлар кўзда тутилган ҳар бир вазифа ва топшириқнинг ўз вақтида, сифатли ижро этилиши мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган ҳолда, бу борада ижро масъулиятини янада кучайтириш лозимлигини қайд этдилар.

Қизғин баҳс-мунозарадан сўнг ушбу масала юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 46 триллион сўм маблағ ижтимоий харажатларни молиялаштиришга сарфланди