Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 19:07 Чоп этиш версияси

Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари О.Марков ва А.Митянина бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиб, муҳим келишувларга эришилди.

– Самарқанд ва Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасидаги дўстона алоқалар қарийб уч асрлик тарихга эга, – дейди Санкт-Петербург шаҳри вице-губернатори А.Митянина. – Лекин туризм йўналишидаги ҳамкорлигимиз икки томоннинг ҳам имконияти ва салоҳияти даражасида эмас. Шу боис учрашувда айни масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид фикрларимиз муштарак бўлди. Шунингдек, Самарқанддан Санкт-Петербургга бориб меҳнат қилаётган мигрантларга муносиб иш ва турмуш шароити яратиш юзасидан фикрлашиб олдик.

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрида фаолият бошлаган Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази очилиш маросимида иштирок этди. Бу ерда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
3 588






Все о погоде - Pogoda.uz