Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман.

Сайловда ишончли ғалабангиз Ўзбекистон халқининг Сизга ва Сизнинг раҳбарлик салоҳиятингизга бўлган юксак ишончининг ифодасидир. Сизнинг доно раҳбарлигингизда Ўзбекистонда тараққиёт ва фаровонлик йўли давом эттирилишига ишонаман.

Покистон Ўзбекистон билан дўстлик муносабатларини ғоят юксак қадрлайди. Бу алоқалар кўп асрлик диний, маданий ва тарихий ришталар билан мустаҳкамланган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам янада ривожланиб бораверишига аминман. Бу борада Сиз билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрман.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Самимият билан,

Муҳаммад Навоз Шариф,
Покистон Ислом Республикаси
Бош вазири 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклаб, халқингиз фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Самарали ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларимизни инобатга олиб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқларимизнинг манфаатларига хизмат қилиш мақсадида барча соҳалардаги ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтариш учун Сиз билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрман.

Самимият билан,

Муҳаммад VI,
Марокаш Қироли

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Малайзия ҳукумати ва халқи номидан Сизни Президент сайловида ғалаба қозонганингиз билан самимий муборакбод этаман.

Сайловдаги ишончли ғалабангиз Ўзбекистон халқи Сизга мамлакатни янада тараққий эттириш, фаровонлик ва тинчликни мустаҳкамлашга қодир раҳбар сифатида юксак даражадаги ишончидан далолатдир.

Ўзаро самарали муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида яқин ҳамкорлик қилиш учун Сиз билан учрашишни сабрсизлик билан кутаман.

Дўстона муносабатларимиз бундан буён ҳам ривожланиб, халқларимиз манфаати йўлидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олишига аминман.

Ҳурмат билан,

Дато Сри Мохд Нажиб,
Малайзия Бош вазири 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам жаноб Президент!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан Хорватия Республикаси фуқаролари ва шахсан ўз номимдан муборакбод этаман.

Ушбу масъулиятли лавозимда мамлакатингиз тараққиёти ва халқингиз фаровонлиги йўлида муваффақиятли фаолият олиб боришингизга ишонаман.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳамкорлигимизни, хусусан, иқтисодиёт соҳасидаги алоқаларимизни янада кенгайтириш мақсадида Хорватия – Ўзбекистон муносабатларини изчил ривожлантиришимизга ишончим комил.

Жаноб Президент, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Колинда Грабар-Китарович,
Хорватия Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан Фаластин давлати, халқи ва шахсан ўз номимдан чин дилдан самимий табриклашга рухсат бергайсиз. Ўзбекистон халқининг эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш йўлидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталарини қадрлаймиз, халқларимиз умумий манфаати йўлида барча соҳалардаги муносабатларни бундан буён ҳам кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрмиз.

Ўзбекистон Республикаси Фаластин халқини доимо қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз.

Жаноби Олийлари, энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз. Сизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Ўзбекистон ва унинг халқига тараққиёт, фаровонлик тилайман.

Маҳмуд Аббос,
Фаластин Давлати Президенти, 
Фаластин Озодлик Ташкилоти 
Ижроия Қўмитаси Раиси 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

«Чайна рейлвей танел груп» бошқаруви раиси – Юй Баолинь

Япония фан ва технологиялар агентлиги президенти – Мичинари Хамагучи

«Агротек» компанияси президенти, жамоат арбоби (Австрия) – Борис Кандов

Германия – Ўзбекистон жамияти президенти – Вольф Бауэр

Қутловлар келиши давом этмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самимий қутловлар