ЎзА Ўзбек

19.06.2017 18:25 Чоп этиш версияси

Ҳамдардлик

Португалия Республикаси Президенти
Марсело Ребело де Соуза
Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!


Португалиянинг марказий қисмини қамраб олган ўрмон ёнғинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронликлар юзага келгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим.

Чуқур ҳамдардлигимни қабул қилишингизни ва бутун Португалия халқига, жумладан, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Қайғу билан,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

8 737