Алмазбек Атамбоев Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Қирғизистон Президенти ушбу муаззам майдон Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини алоҳида таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон барча соҳаларда улкан янгиланишлар йўлидан бормоқда. Мустақиллик майдони меъморий ечими, теран маъно-мазмуни билан ана шу тараққиётнинг юксак суръатларини ифода этишда муҳим аҳамият касб этади. Майдон марказида қад ростлаган Мустақиллик ва эзгулик монументи Ўзбекистон танлаган йўл – Мустақиллик йўлини тарғиб қилишда, ўзбек халқининг бунёдкорлик салоҳиятини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга, деди Алмазбек Атамбоев.