ЎзА Ўзбек

31.12.2019 Чоп этиш версияси

Алишер Бобоев Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консули лавозимига тайинланди

Алишер Бобоев Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консули лавозимига тайинланди
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳри (Россия) даги янги бош консулини тайинлади. 

Ҳозиргача Жаҳонгир Эргашев ишлаб келган ушбу лавозимда бундан буён Алишер Бобоев фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консуллиги 2018 йил мартда ташкил этилган.

5 400
ЎзА