ЎзА Ўзбек

13.09.2018 Чоп этиш версияси

Александр Лукашенко: "Ўзбеклардек савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"

Александр Лукашенко: "Ўзбеклардек савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"
Аввал хабар қилинганидек, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди. 

Мазкур ташриф тафсилотларини ёритиб бораётган Беларусь Телеграф агентлиги – “БелТА”нинг хабар беришича, икки мамлакат раҳбарларининг тор доирадаги музокарасида Александр Лукашенко Ўзбекистон иқтисодиёти ва давлатлараро муносабатлари тараққий этаётганидан беларуслар мамнун эканини айтиб ўтган. 

Шунингдек, у юртимизда истиқомат қилаётган беларусь диаспорасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор қилган. 

“Мен бу ерга Сизнинг Беларусь давлати ва беларусларга муносабатингиз учун миннатдорлик билдиргани келдим. Биз, аввало, меҳнатсеварлигимиз билан бир-бирига жуда ўхшаш халқмиз. Агар ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни ўзбеклар каби савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки карра бойроқ бўлардик. Ўйлайманки, сизлар бизга ўз тажрибангизни ўргатасиз”, деган Беларусь раҳбари. 

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

8 997
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА