Жорий йил 5 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Афғонистон Ислом Республикасига Ўзбекистондан 3 минг тонна буғдой инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.

Қўшни Афғонистоннинг қурғоқчиликдан азият чекаётган аҳолиси учун ажратилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон темир йўлларининг “Шўрчи” бекати орқали Ҳайратонга етказилди.

2017 йилнинг сўнгги ойлари ва 2018 йил бошларида Афғонистон ҳудудининг учдан икки қисмида қурғоқчилик кузатилди. Оқибатда буғдой ҳосили кескин камайиб кетди. Маълумотларга кўра, табиий офатдан Афғонистоннинг 2,3 миллион аҳолиси азият чекиши эҳтимоли бор.

Жорий йил 28 май куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани мамлакатнинг 34 вилоятидан 16 таси қурғоқчиликдан азият чекаётганини маълум қилиб, дунё ҳамжамиятини инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг кўпгина сув омборлари қуриб қолган. Табиий офат асосан мамлакатнинг шимолий қисмида кузатилмоқда.

Ўзбекистон қўшни давлатнинг чақириғига биринчилардан бўлиб жавоб берди, қардош давлат аҳолисига ёрдам қўлини чўзди.

2018 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Афғонистонга 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника воситалари ҳадя қилинган эди. Шунингдек, мамлакатимиз кўмаги билан Афғонистонда кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель линиялари, сув таъминоти тармоқлари барпо этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда.

Ўзбекистон делегациясини Афғонистоннинг Балх вилояти ҳокими кутиб олди.

Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консуллик идораси раҳбари Миродил Абдураззоқов, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саййид Шаҳобиддин Темурий ва икки мамлакат ҳукумат аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилиб, Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами икки давлат ўртасидаги дўстлик бардавомлигидан далолат экани таъкидланди. Яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистонга 3 минг тонна буғдой билан биргаликда болалар учун кийим-кечак ҳам жўнатилди.

photo5240054573400435090.jpg

photo5240054573400435092.jpg

photo5240054573400435074.jpg

photo5240054573400435070.jpg

photo5240345853787482391.jpg

photo5240054573400435080.jpg

photo5240054573400435088.jpg

photo5240054573400435089.jpg

photo5240054573400435068.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди