Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий маданиятимиз, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва хўжалик бирлашмалари, банклар, ижодий уюшмалар, етакчи оммавий ахборот воситалари, маданият муассасалари, театр ва музейлар раҳбарлари, адабиёт, санъат ва маданият соҳасининг атоқли намояндалари, журналистлар иштирок этди. Видеоконференция шаклида ўтган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Маданият вазирлиги, ижодий уюшмаларнинг ҳудудий бўлимлари, жойлардаги маданият муассасалари, теле-радиоканаллар, газеталар раҳбарлари, ижодкор зиёлилар қатнашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор берилмоқда. Айниқса, кейинги пайтда бу соҳа равнақини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ишлар қилинмоқда.

Халқимизнинг бой маданий меросини тиклаш ва ўрганиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, пойтахтимизда Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда. Китобхонлик маданиятини ошириш, маданият ва санъат соҳасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилиб, ҳудудларда улуғ санъаткорларимиз номи билан аталадиган ижодий мактаб ва марказлар ташкил қилинмоқда.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ёш истеъдод эгаларининг иқтидорини юзага чиқариш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг учрашувдаги маърузасида маданиятимиз ва санъатимизнинг ривожланиш жараёнлари, бу борадаги ижобий тенденциялар билан бирга, айрим салбий ҳолатлар, уларнинг жамият ҳаётига таъсири холисона ва танқидий баҳоланиб, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича фикр юритилди. Ижодий уюшмалар, Маданият вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги бирлашма ва ташкилотлар фаолияти чуқур таҳлил этилди. Ижодкор зиёлиларнинг бугунги кунда жамият ҳаёти, ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва вазифаси ҳақида муҳим ва долзарб фикрлар баён қилинди.

Президентимиз халқимизнинг маънавий камолотида ижодкорларнинг хизмати беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида барча соҳалар вакиллари қатори маданият ва санъат аҳлидан ҳам янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи талаб этилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз бўлиб ўтган очиқ ва самимий мулоқотнинг аҳамияти, мантиқий натижаси ҳақида сўз юритиб, “Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”, деган фикрни қатъият билан таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, академиклар О.Салимов, Р.Убайдуллаева, Бадиий академия раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон халқ шоири Ҳ.Худойбердиева, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби А.Слоним, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори С.Ғафурова, Ўзбекистон халқ артисти О.Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳ.Насимов, Бастакорлар уюшмаси раиси Р.Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ж.Пиязов ва бошқалар маданият, адабиёт ва санъат соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, самимий мулоқот учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, белгилаб олинган мақсад ва вазифалар, яратилаётган шароит ва имкониятлар ижод аҳлини янги ва сермазмун асарлар яратишга руҳлантириши, барча ижодий ташкилотларни ўз фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, уни ҳар томонлама самарали ташкил этишга даъват этишини таъкидладилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир