Пойтахтнинг энг катта бозоридаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот берилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Абу Сахий” бозорида амалга оширилган сўнгги ўзгаришларнинг натижалари ҳақида сўз юритган.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Абу Сахий” бозорида амалга оширилган сўнгги ўзгаришларнинг натижалари ҳақида сўз юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, собиқ «Абу Сахий» МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган.
Пойтахтнинг энг йирик бозорларидан бири бўлган «Абу Сахий» МЧЖ «Тошкент ипак йўли» мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган.