ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан учрашди

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавровнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда Абдулазиз Комилов мазкур ташрифнинг аҳамиятига юқори баҳо бериб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. 

5.jpg 

Сергей Лавров ўз навбатида Россия томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Россия Федерациясига режалаштирилган расмий ташрифига катта тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. Шунингдек, учрашув давомида ўтган йили икки давлат раҳбарлари 8 маротаба учрашгани, мамлакатларимиз ўртасида нафақат стратегик шериклик ва иттифоқчилик, балки дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, энг муҳими давлат раҳбарлари ўртасида ўзаро ишончга асосланган яқин дўстлик мавжудлиги қайд этилди. Ҳамкорлик доирасида, айниқса, атом энергетикаси, таълим каби муҳим соҳалар устуворлик касб этмоқда. 

1.jpg

2.jpg 

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Сергей Лавровнинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

5 225
Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА