ЎзА Ўзбек

16.05.2018 23:20 Чоп этиш версияси

АҚШ—Ўзбекистон: Тарихга муҳрланадиган тарихий музокаралар

АҚШ—Ўзбекистон: Тарихга муҳрланадиган тарихий музокаралар Президент Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Оқ уйда Президентимизни АҚШ раҳбари Дональд Трамп кутиб олди. Музокаралар аввал тор доирада бўлиб ўтди. Айни дамда кенгайтирилган доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон ва АҚШ делегацияларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Музокораларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шунингдек, умумий қиймати 8,5 млрд. долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилмоқда. Бу рақамлар ташриф давомида ўзгариши мумкин ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилади.

Бугуннинг ўзида расмий қабул маросими ўтказилади. Унда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари қатнашади.

ЎзА
6 956