АҚШ Президенти Матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига доир баёнот берди
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 — 17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 — 17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлади.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан, 2018 йил 15 — 17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. Шу муносбат билан АҚШ Президенти матбуот котиби Сара Сандерснинг баёноти эълон қилинди:
“2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан қабул қилади. Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади. Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади”.