ЎзА Ўзбек

21.03.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз Сиз ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Наврўз тинчлик ва янгиланиш рамзи бўлмиш ўзига хос байрамдир. Ушбу айём айниқса жорий йилда катта аҳамиятга эга, чунки мамлакатларимиз Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Сиз амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар дастури рўёбга чиқаётганини кўриш менга мамнуният бағишлайди. Янада юксак равнақ сари шу йўлдан ҳаракат қилар экансиз, Қўшма Штатлар Сиз ва Ўзбекистон халқининг қатъий ва ўзгармас шериги бўлиб қолади.

Наврўз муборак!

Ҳурмат билан,

Дональд Ж. Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти


5 167
ЎзА