Президентимиз Шавкат Мирзиёев Термиз туманида ташкил этиладиган балиқчилик комплекси лойиҳаси билан танишди.

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик каби соҳалар ривожига ката эътибор қаратилмоқда. Барча ҳудудларда шу йўналишга ихтисослашган янги корхона ва хўжаликлар ишга туширилмоқда.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 186 балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. Энди уларнинг сафига «Термиз агро фиш экспорт» агрофирмаси ҳам қўшилади.

Бу ерда балиқ етиштириш билан бирга балиқ озуқаларини ишлаб чиқариш, вилоятда етиштириладиган балиқ маҳсулотларини экспортга йўналтириш ишлари ҳам амалга оширилади.

Корхонада Вьетнам технологияси асосида Африка лаққаси, карп каби балиқлар етиштирилади. Сувни мунтазам тозалаб беришга асосланган ушбу технология балиқ етиштириш самарадорлигини беш баробарга ошириши билан аҳамиятлидир. Комлексда 500 тонна балиқни қайта ишлаш, 105 иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Халқимиз балиқни луқмаи ҳалол деб аташида катта ҳикмат бор, деди Президентимиз. Унинг таркибида инсон саломатлиги учун жуда муҳим бўлган элементлар, витаминлар мавжуд.

Сурхондарё балиқчилик билан шуғулланиш учун зарур табиий иқлим, сув захираларига эга. Бундан унумли фойдаланиш, ушбу тармоқни янада ривожлантириш учун махсус дастур ишлаб чиқиш керак. Балиқчиликни чуқур биладиган мутахассислар тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.

Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳада вилоятдаги гидротехника иншоотлари, канал ва бошқа сув тармоқларини реконструкция қилиш, янгиларини қуришга қаратилган 122,7 миллион долларлик чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Унинг 89,5 миллион доллари Ислом тараққиёт банкининг кредити ҳисобига қопланади. Натижада вилоятнинг Шеробод, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманларидаги 103,5 минг гектар майдонда сув таъминоти яхшиланади.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига қарашли «Термиз марвариди санаторияси» масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Учқизил сув омбори бўйидаги баҳаво ҳудудда жойлашган 140 ўринли ушбу сиҳатгоҳда беморлар физиотерапия ва маъданли сув, қум ва қуёш нурлари орқали даволанади.

Бугунги кунда 80 ўринли сиҳатгоҳ биноси тўлиқ реконструкция қилинди. Кейинги босқичда 60 ўринли янги бино қуриш ва уни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, қозонхоналарни модернизациялаш, ҳудудда болалар майдончаси, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган стадион ва майдончалар барпо этиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мазкур ҳудудда дам олиш комплекси қуриш бўйича зарур топшириқлар берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш – асосий вазифамиздир