ЎзА Ўзбек

Сиёсат

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди

28.02.19 12:10

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2019 йил 28 февраль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Президент Наманганга жўнаб кетди

28.02.19 10:58

Президент Наманганга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида 28 февраль куни Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчисини қабул қилди

26.02.19 19:21

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги даврасида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллсни қабул қилди.

Ғалла ҳосилдорлигини янада ошириш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди​

25.02.19 20:56

Ғалла ҳосилдорлигини янада ошириш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 февраль куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим бўлган ғалла парваришини тизимли ташкил этиш ва ҳосилга-ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Солиқ концепцияси ижроси ва томорқадан фойдаланиш танқидий таҳлил қилинди​

22.02.19 18:36

Солиқ концепцияси ижроси ва томорқадан фойдаланиш танқидий таҳлил қилинди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда навбатдаги муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди​

21.02.19 19:33

Нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бангладеш халқига ҳамдардлик

21.02.19 17:30

Бангладеш халқига ҳамдардлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, Президент Абдул Ҳамид ва Бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди.

Электр энергетикаси соҳасини янада ислоҳ қилиш вазифалари белгиланди

20.02.19 21:20

Электр энергетикаси соҳасини янада ислоҳ қилиш вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни электр энергетикаси тармоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги​ қўмондонини қабул қилди​

20.02.19 20:31

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги​ қўмондонини қабул қилди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Сирдарё иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзили сифатида намуна бўлади​

20.02.19 1:41

Сирдарё иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзили сифатида намуна бўлади​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги “Буюк келажак” мавзесида бўлди

19.02.19 20:55

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги “Буюк келажак” мавзесида бўлди

Гулистон шаҳрида турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Улар аҳил яшайди. Шаҳарнинг кун сайин кўркам қиёфа касб этиб, одамларнинг турмуш шароити яхшиланиб боришида ана шу иноқлик, ҳамжиҳатлик асосий мезондир.


Янгиликлар :