Бугун Париж кўчаларида францияликлар билан суҳбатлашган киши тез-тез ана шундай фикр-мулоҳазаларни эшитиши мумкин.

Бунга ушбу мамлакат фуқароларининг Ўзбекистон ҳақида билдирган қуйидаги фикрлари мисолида яна бир бор гувоҳ бўласиз.

Лионель Рапайль, Европа инвестициялар банки департамент бошлиғи:

– Бугун Европа инвестициялар банки учун муҳим кун. Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатиб, илк қўшма лойиҳамизни молиялаштирдик. Бу лойиҳа мамлакатингиздаги қатор шаҳарлари сув таъминотида санитарияни яхшилашни кўзда тутади. Биз, шунингдек, энергия самарадорлигини оширишга оид лойиҳаларни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Бугун Парижда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми доирасида қиймати 10 миллион евродан ортиқ шартнома имзоладик. Айни пайтда транспорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик каби соҳалардаги лойиҳалар устида ҳам иш олиб боряпмиз. Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатганимиздан хурсандмиз.

6-Леонель Рапаел.JPG

Мадлен Барсо, ўқитувчи:

– Ўзбекистоннинг мамлакатимиз билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилаётгани францияликларни қувонтирмоқда. Тарих китобларида Амир Темур ҳақида ўқиганмиз. Париждаги Лувр музейида ўша даврга оид кўплаб экспонатлар билан танишганман. Яқинда таълим соҳасида Ўзбекистондан делегация келгани ҳақида ўқидим. Мактабгача, мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилибди. Бу жуда яхши. Ўзбекистонда француз тили ва маданияти марказлари ташкил қилиш, икки мамлакат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдоримиз.

Боош Базен, иқтисодчи:

– Ўзбекистонда барча соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётганидан хабарим бор. Энг диққатга сазовор томони шуки, замонавий туризм инфратузилмаси ривожлантирилиб, сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун замонавий шароитлар яратилаётган экан. Яқинда мамлакатингизда бўлиб келган танишларим Ўзбекистон тарихий обидаларга бой мамлакат эканини айтишди. Демак, уларга қизиқувчилар кўп бўлиши табиий. Шунингдек, интернет сайтларида мамлакатингизда сайёҳликнинг янги турлари, жумладан, экотуризм ривожланаётгани ҳақида ҳам матбуотда ўқидим. Ўзбекистонда қўриқхоналар, миллий боғлар, табиий ҳудудлар, тарихий ёдгорликлар кўплиги экотуризмни истиқболли йўналишга айлантириш имконини беради.

Антуан Драстинг, меҳнат фахрийси:

– Парижга мамлакатингиздан кўплаб сайёҳлар ташриф буюради. Энди францияликлар ҳам Ўзбекистонга боришни хоҳлашмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди.

1-Антуан Драстинг мехнат фахрийси.jpg

Симони Лауренс, шифокор:

– Кейинги пайтларда Парижда Ўзбекистонга бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Буни кузатиб шу нарсага амин бўлдимки, икки мамлакат турли соҳалар вакилларининг учрашувлари мамлакатларимиз ҳамкорлиги учун ғоят муҳим. Давлатингиз тарихи оламга машҳур, буни тан олиш керак. Буюк Амир Темур довруғини билмаган одам йўқ. Адолатпарварлик ва мустаҳкам ирода ўзбекларнинг қонида бор. Шундай экан, бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш тарафдори бўлмоқда. Юртингизда, айниқса, Самарқандда бўлиш, унинг бетакрор обидаларини ўз кўзим билан кўриш менинг орзуим. Айтганча, сизларда витаминларга бой мевалар, полиз маҳсулотлари етиштирилиши ҳақида кўп эшитганман. Ўзим овқат тайёрлашни яхши кўраман, унга ишлатиладиган маҳсулотлар сифати доим мени қизиқтиради. Агар Ўзбекистоннинг сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб келинса, албатта харид қилган бўлар эдим.

2-Симони Лауренс тиббиет ходими.JPG

Сафия Дупарк, савдо ходими:

– Бир неча йиллардан бери фармацевтика соҳасида ишлайман. Парижда ўзбекларни кўп учратиш мумкин. Ўзбеклар хушмуомала ва маданиятли. Июль ойида Ўзбекистонда бўлдим. Қадимий шаҳарларингиз билан танишдик. Меҳмондўст ва олижаноб халқингиз бор. Туризм йўналиши бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган. Лекин қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп. Сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун инновацион ёндашув талаб этилади. Ҳозир сизларда шундай қилиняпти экан. Бу мамлакатингизни яқин йилларда сайёҳлик соҳасида етакчи давлатлар қаторига олиб чиқишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

3-София Дупарк сотувчи.JPG

Саинтоул АНАИС, компания вакили: 

– Ўзбекистон буюк санъат ва маданият юрти эканини эшитганман. Юртингизда санъат ва маданиятга алоҳида эътибор қаратилади. Яқинда бўлиб ўтган Халқаро мақом санъати анжумани ҳақида эшитдим. Ўзим ҳам санъат шайдосиман. Қадимий обидаларга ишланган нақшлар ақлимни олган.

4-Саинтоул Анаис компания ишчиси.JPG

Милика Вариль, тадбиркор:

– Асли италияликман. Фаолиятимиз юзасидан турли давлат вакиллари билан ишлаймиз. Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар айтишим мумкин. Мамлакатингиз иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланмоқда. Янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Бу яқин йилларда ўз самарасини беради. Менга кўпроқ иқтисодий лойиҳалар, инвестициялар жалб қилиш борасида ташаббуслар ёқмоқда.

5-Милика Варель компания ишчиси.jpg

Моро Бенуа, талаба:

– Ўзбекистонга боришни мўлжаллаб турибман. Чунки, юртингиз тарихи мени жуда қизиқтиради. Интернет тармоқларида қадимий обидаларни асл ҳолича сақлаб қолиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам ўқиганман. Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Франциядан келишидан ҳам хабарим бор. Улар бир олам завқ ва таассуротлар билан қайтишади. Тарғибот ишлари натижасида Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарларда буюк аждодларингизнинг юксак истеъдоди билан бунёд этилган обидалар ўзининг ҳақиқий қадр-қимматини топмоқда.

* * *

Французларнинг Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги, халқларимизнинг дўстона муносабатлари ҳақида бундай илиқ фикрлар билдириши бежиз эмас. Бобокалонимиз Амир Темур асос солган дипломатик муносабатлар, хусусан, буюк Соҳибқироннинг Франция қироли Карл VI билан олиб борган ёзишмалари мамлакатларимизнинг тарихий алоқаларига замин яратган. Бугунги савдо-сотиқ, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг илдизлари ўша даврларга бориб тақалади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўзбекистон ва Франция муносабатларида янги саҳифа очилди. Ҳозирги кунгача икки мамлакат муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий асосини ташкил этувчи 35 ҳужжат имзоланган. Шундан 23 таси давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳужжатлар, 12 таси идоралараро келишувлардир. Ташқи ишлар идоралари ўртасида эса шу кунгача 10 марта сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилган.

Франция Ўзбекистоннинг Европа қитъасидаги муҳим савдо шериги. Ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 251 миллион АҚШ долларидан ошди.

Кейинги йилларда ижтимоий-маданий, маънавий соҳаларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича парламентлараро ва турли идоралараро делегациялар ташрифлари ҳам фаоллашди. Мамлакатларимиз ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик, айниқса, жадал ривожланмоқда. Хусусан, Франциянинг Сержи-Понтуаз университети билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзолангани бунинг далилидир.

Шу кунларда Францияда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш янада кучайган. Ушбу мамлакатда Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаёти, мавжуд салоҳият ва имкониятлари ҳақида юртимиз парламенти, илмий-академик, маданий, эксперт-таҳлилий доиралари вакиллари иштирокида турли тадбирлар, тақдимотлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Париж шаҳрида ўтказилган тантанали маросим, Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми, шунингдек, “Le Village International de la Gastronomie 2018” гастрономик фестивали, “IFTM TOP RESA 2018” халқаро сайёҳлик кўргазмасида юртимиз вакилларининг иштироки, ўзбек санъат усталарининг концерт дастурлари францияликларда катта таассурот қолдирди.

Хулоса қилиб айтганда, Франция билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги амалий қадамлар халқларимизнинг тарихий алоқаларига янги суръат бахш этиши муқаррар.

А.Ўрозов,
ЎзА махсус мухбири,
Париж

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистонни кўриш истагидамиз”