Қўшработ туманига янги ҳоким тасдиқланди
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тавсиясига кўра, Бахрамов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида xалқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани эълон қилинди. Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев маъруза қилди.Ташкилий масала кўрилган сессияда Алиходжаев Алимджон Акмалович ўз аризасига биноан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тавсиясига кўра, Бахрамов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.