ЎзА Ўзбек

29.12.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон кубоги қайси жамоага насиб этаркан?

Ўзбекистон кубоги қайси жамоага насиб этаркан?

Пойтахтимиздаги “Саховат-Спорт-Сервис” соғломлаштириш мажмуида футзал бўйича XXIII Ўзбекистон кубогининг ярим финал учрашувлари ниҳоясига етди.

АГМК ва “Бунёдкор” учрашувида асосий вақт дуранг (3:3) билан якун топди. Иккинчи таймда 5 дақиқадан берилган қўшимча вақтда эса олмалиқлик футзалчиларнинг омади юришди: АГМК – “Бунёдкор” 5:3.

Энг қизиғи, “Металлург” ва “Локомотив” жамоалари ўйинида ҳам бу ҳолат кузатилди. Бу учрашувда ҳам қўшимча вақт ўйин тақдирини ҳал этди. Ҳисоб худди келишилгандек:

“Металлург” – “Локомотив” 3:5.

Бугун Ўзбекистон кубоги қайси жамоага насиб этиши билиб оламиз.

Kubok-AGMK-Bunyod (1).jpg

Kubok-AGMK-Bunyod (5).jpg

Kubok-AGMK-Bunyod (3).jpg

Kubok-AGMK-Bunyod (4).jpg

Kubok-AGMK-Bunyod (6).jpg

2 402
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА