ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:03 Чоп этиш версияси

Замонавий шароит – малакали хизмат асоси

Замонавий шароит – малакали хизмат асоси

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси таркибида 2 та қишлоқ врачлик пункти, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, кўп тармоқли поликлиника ва марказий шифохона мавжуд. Туманнинг 30 мингдан зиёд аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида 42 нафар шифокор, 250 дан ортиқ тиббиёт ходими хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда туманда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиника бинолари қайта таъмирланиб, замонавий тиббий анжомлар ва диагностика-даволаш ускуналари билан жиҳозланди. Албатта, яратилган шароитлар аҳолига малакали хизмат кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда.

1.JPG

4.JPG

6.JPG


8.JPG

3.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​
2 818