ЎзА Ўзбек

09.01.2020 Чоп этиш версияси

Япониянинг 100 йиллик тарихга эга чинни компанияси

Япониянинг 100 йиллик тарихга эга чинни компанияси

Япониянинг Нагоя шаҳридаги Naritake Garden компанияси ўзининг сифатли чинни маҳсулотлари билан жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаган.

1904 йилда фаолият бошлаган мазкур компаниянинг тарихи ва фаолиятига оид Naritake Garden боғ-музейи ташкил этилган. Боғ компаниянинг собиқ фабрикаси ҳудудида барпо этилган бўлиб, унинг таркибида бош офис, ҳунармандчилик маркази, кўргазмалар павильони, чинни маҳсулотлари дўкони ва музей жой олган. Бу ерга ташриф буюрувчилар чинни маҳсулотларини тайёрланиш жараёни, тарихи билан яқиндан танишиши ҳамда ушбу амалиётда бевосита иштирок этиши мумкин.

Компания музейида 1900 йил бошларидан то ҳозирга қадар бўлган даврга оид гулдон, чойнак, ликопча каби чинни идишлар ҳамда саноат ва электрон технология маҳсулотларини учратиш мумкин. Махсус дўконда эса компаниянинг чинни маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган. Бу ерда харидорлар буюмларни ўз дидларига мос ранг ҳамда ёзувлар билан безатилган ҳолда харид қилишлари ҳам мумкин.

photo5240167810213195165.jpg

photo5240167810213195166.jpg

photo5240167810213195167.jpg

photo5240167810213195168.jpg

photo5240167810213195169.jpg

photo5240167810213195170.jpg

photo5240211176497982494.jpg

photo5240211176497982495.jpg

photo5240211176497982496.jpg

photo5240211176497982497.jpg

1 990
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА