ЎзА Ўзбек

29.12.2018 15:23 Чоп этиш версияси

Янги йилга 1000 та Қорбобо

Янги йилга 1000 та Қорбобо

Янги йил байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги лойиҳа шундай номланди.

Лойиҳа муносабати билан шаҳар марказидаги Хотира хиёбонига байрам элчилари – Қорбоболар тўпланиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама этилди.

– Байрамда кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари кўнглини олиш, уларга ҳомийларнинг совғаларини етказиб беришни мақсад қилганмиз, - дейди Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар кенгаши раиси Файзулло Дадажонов.– Бошланғич ташкилот етакчилари, кенгаш фаоллари томонидан 1000 та қорбобо кийими тайёрланди.Лойиҳа доирасида маҳаллалар, кўча ва кўп қаватли уйлар олдида байрам тадбирлари ўтказилади.

3.JPG

6.JPG

8.JPG

24.JPG

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА​​
3 793