ЎзА Ўзбек

12.02.2019 14:07 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида вилоят шаҳар ва туман студияларида 3 мингдан зиёд ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, уларнинг бу борадаги фикрини эшитиш ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов ёшлар билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, талабалар, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар, иқтидорли спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Учрашувда ёш истеъдод соҳиблари шеърият, адабиёт, санъат ва бошқа йўналишларда ўз маҳоратини намойиш этди.

7-faqat saytga.jpg

3.jpg

8.jpg

12.jpg

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА​​
1 319