ЎзА Ўзбек

19.05.2020 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими: Наманган атласи довруғини яна тиклаймиз

Вилоят ҳокими: Наманган атласи довруғини яна тиклаймиз

Наманган шаҳридаги Fabrictex корхонасида ипак ва атлас ишлаб чиқарилади. Ҳозирда ушбу корхонада юз нафарга яқин ишчи фаолият олиб бормоқда.

– Наманган атласининг шуҳрати бир пайтлар нафақат мамлакат, балки хорижга ҳам тарқалганди, – деди бугунги карантин шароитида иш ташкил қилиш, ишловчиларнинг ижтимоий, маиший шарт-шароитлари билан танишиш мақсадида корхонага келган вилоят ҳокими Х.Бозоров. –Атлас ишлаб чиқаришга ихтисослашган комбинатларимизда минглаб одам ишлаган. Энди ана шу довруқни тиклаш вақти келди. Бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Fabrictex корхонасига Туркиядан янги тикув машиналари келтирилиб, эркаклар костюм-шим ва кўйлаклари, футболкалар тикиш ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу йўналишда 70 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

3.JPG

6.JPG

8.JPG

2 746
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА