ЎзА Ўзбек

11.07.2019 16:36 Чоп этиш версияси

Ҳужжатли фильм олишга оид тренинг

Ҳужжатли фильм олишга оид тренинг

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Франция элчихонаси ҳамкорлигида киноматографиянинг ёш мутахассислари учун ҳужжатли фильмлар ишлашга оид тренинг ўтказилди. 

Мазкур тренингни ташкил этишдан асосий мақсад айни йўналишда фаолият юритаётган ёш мутахассислар, талабалар ва соҳага қизиқувчиларнинг замонавий технологиялар асосида юқори сифатли ҳужжатли фильмлар олиш борасидаги билимларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Унда иштирок этган франциялик мутахассислар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўплаб соҳалар қатори кино билан ҳам боғлиқлигини қайд этди. Бу жуда қувонарли ҳодиса экани, ҳамкорлик самарали натижаларга олиб келиши таъкидланди. 

– Юртимизда бу борада кўплаб амалий ишлар қилинмоқда, – дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кафедра мудири Иқбол Мелиқўзиев. – Бу каби тадбирлар биз, мутахассислар учун ҳам, ёшлар учун ҳам маҳорат майдони бўлиб хизмат қилади. Бу каби ҳамкорлик, ўзаро фикр, тажриба алмашиш ўз ижобий самарасини беради.

1.JPG

2.JPG

4.JPG

7.JPG

9.JPG

10.JPG

Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА
3 453