ЎзА Ўзбек

20.05.2020 Чоп этиш версияси

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳақида нималарни биласиз?

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳақида нималарни биласиз?

Қорақалпоғистон Республикасидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Беруний ҳамда Амударё туманлари ҳудудида жойлашган. Қўриқхона, буфер ва оралиқ ҳудудларни ўз ичига олган бу жой жами 68717,8 гектарни ташкил этади.

Қўриқхона қатъий тартибдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ҳисобланиб, у илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб боришга мўлжалланган. Унинг ҳудудида ҳар қандай турдаги хўжалик фаолиятини олиб бориш тақиқланган.

Давлат биосфера резерватида айни пайтда 32 ходим фаолият олиб бормоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, давлат биосфера резервати ҳудудидаги бир қанча ўсимликлар, қушлар, балиқларнинг турлари Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган. Бундан ташқари, ушбу биосфера резерватида ҳашаротларнинг 1 минг 124 тури учрайди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалари билан ҳамкорликда Бухоро буғуларининг популяцияси, биосфера резервати энтемофаунаси, ҳудуддаги ўсимликларнинг мониторинги бўйича доимий илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, табиатга зарар етказмаслик бўйича фермер хўжаликлари, корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ўтказиш йўлга қўйилган.

photo_2020-05-20_14-56-46.jpg

photo_2020-05-20_14-56-47.jpg

photo_2020-05-20_14-56-59.jpg

photo_2020-05-20_14-56-48.jpg

2 245
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА