ЎзА Ўзбек

26.08.2019 Чоп этиш версияси

Ҳунармандлар болажонлар ҳузурида

Ҳунармандлар болажонлар ҳузурида

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 26-мактабгача таълим муассасасида “Мен ҳам ҳунарманд бўламан” шиори остида тадбир ўтказилди.

Болаларда меҳнатсеварлик, яратувчанлик туйғусини шакллантириш, уларни ҳунармандчилик намуналари билан яқиндан таништириш мақсадига қаратилган тадбир “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Психологлар фикрича, ҳунар – боланинг фикрини шакллантиришда, дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бирор ҳунар билан шуғулланишни бошлаган бола олдига аниқ мақсадлар қўйишни бошлайди, онгидаги чегараларни олиб ташлашни ўрганади, меҳнатга иштиёқи ортади. Ҳар ишда шошма-шошарлик қилмаслик, масъулиятни ҳис этишни ўрганади.

Тадбирда болажонлар ҳунармандларнинг қўл меҳнати жараёнини томоша қилди. Ташкилотчилар туҳфаси – миллий қўғирчоқлар, айниқса, уларни хушнуд қилди.

2.JPG

7.JPG

11.JPG

3 037
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА