ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Улоқ кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин эмас

Улоқ кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин эмас

ЎзА архивидан махсус фоторепортаж 

Улоқ-кўпкари –Марказий Осиё халқлари орасида қадимдан ўтказиб келинаётган оммавий, миллий ўйинлардан бири. Асосан, байрамлар, тўй ва сайилларда уюштирилади. Улоқ туркий халқлар, айниқса, унинг қўнғирот, қурама, минг, манғит, ойрат, ёйилма, кенегас, қипчоқ, барлос каби уруғлари орасида оммалашган.

Улоқ кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин бўлмасданйигитларни мард, жасур, эпчил, довюрак қилиб тарбиялаш вазифасини ҳам бажаради. Қорабайир, араби, ахалтекин, қурама, лақай, кустанай, қорабоғ ва Орлов от зотлари улоқчи отлар ҳисобланади.

Халқимизнинг миллий қадрияти бўлмиш улоқ-кўпкарини янада оммалаштириш, уни ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда Халқаро даражага олиб чиқиш борасида талай ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур фотолар турли ҳудудларда ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақаларидан олинган.

photo_2020-03-26_18-15-53.jpg

photo_2020-03-26_18-15-44.jpg

photo_2020-03-26_18-15-38.jpg

photo_2020-03-26_18-15-58.jpg

photo_2020-03-26_18-16-06.jpg

photo_2020-03-26_18-16-25.jpg

photo_2020-03-26_18-16-44.jpg

photo_2020-03-26_18-16-14.jpg

photo_2020-03-26_18-15-34.jpg

2 943
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА