ЎзА Ўзбек

16.05.2018 04:39 Чоп этиш версияси

Турнир: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси Тошкент шаҳар прокуратурасини мағлуб этди

Турнир: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси Тошкент шаҳар прокуратурасини мағлуб этди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида спортнинг волейбол, стол тенниси ва футбол турлари бўйича “Ҳоким кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

10-15 май кунлари ташкиллаштирилган мусобақаларнинг волейбол ва стол теннис турлари бўйича ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлгач, футбол бўйича саралаш ўйинларидан сўнг финал учрашувини ўтказиш ва барча турнирлар лауреатларини тақдирлаш учун ташкилотчи ва спортчилар Ўзбекистон футбол ассоциациясига жам бўлишди. Бу ердаги сунъий майдонда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида куч синашиш ва ягона чемпион жамоа номини аниқлаш учун майдонга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоалари тушишди. 

Кескин ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам кучлар тенг келди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоасига кулиб боқди 2:1.

photo5465593940452419926.jpg

photo5465626053922892057.jpg

photo5465626053922892059.jpg

Ўйин сўнггида “Ҳоким кубоги” учун ўтказилган стол тенниси, волейбол ва мини-футбол бўйича беллашувларда муваффақиятли иштирок этган жамоаларни тақдирлаш маросими уюштирилди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Бакиев ҳам қатнашди. Тадбир давомида иштирокчиларга махсус диплом, кубок ва совғалар тақдим этилди.

«Ҳоким кубоги» баҳсларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Мини-футбол:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар прокуратураси
3-ўрин: “Сувсоз” ДУК

Волейбол:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат бошқармаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси

Стол тенниси:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Тошкент шаҳар телефон тармоқлари унитар корхонаси


5 829