ЎзА Ўзбек

04.06.2020 Чоп этиш версияси

Тошкeнтдаги қадимий мадраса ҳақида биласизми?

Тошкeнтдаги қадимий мадраса ҳақида биласизми?

Кўкалдош мадрасаси Тошкент шаҳридаги муҳташам тарихий обидалардан бири. Бино пойтахтимизнинг Чорсу майдонидаги баланд тепаликда жойлашган.

Манбаларда келтирилишича, мадраса 1551-1575 йилларда Тошкентнинг шайбоний султони Дарвешхоннинг Кўкалдош (хоннинг кўкал укаси) лақабли вазири томонидан қурилган.

Пештоқдан кираверишда чап томонда масжид, ўнг томонда усти гумбазли дарсхоналар жойлашган. Ҳовлиси кенг, атрофида ҳужралар ва очиқ айвон бор. Ҳовли атрофидаги 38 ҳужра дарсхона ва масжид билан боғланади. Бино илгари 3 қаватли бўлиб, ҳозиргача унинг 2 қавати сақланиб қолган.

Мустақиллик йилларида Кўкалдош мадрасаси ўтмишни акс эттирувчи меъморий ёдгорлик ҳолатига келтирилиб, 1999 йилдан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти сифатида фаолият юритиб келмоқда.

photo_2020-06-04_12-34-03 (2).jpg

photo_2020-06-04_12-34-03.jpg

photo_2020-06-04_12-34-09.jpg

photo_2020-06-04_12-34-10.jpg

photo_2020-06-04_12-34-30.jpg

4 326
Аъло АБДУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА