ЎзА Ўзбек

21.09.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентда Марказий Осиё шахмат фестивали старт олди (фоторепортаж)

Тошкентда Марказий Осиё шахмат фестивали старт олди (фоторепортаж)

Халқаро шахмат академиясида 20 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида Марказий Осиё шахмат фестивали старт олди.

Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда мамлакат шахмат федерацияси томонидан ташкил қилинган.

Марказий Осиё шахмат фестивали доирасида 3 та турнир бўлиб ўтади. Асосий мусобақа - 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Бундан ташқари, рапид (тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитрлари учун халқаро семинар бўлиб ўтади.

Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан 200 нафардан ошиқ шахматчи иштирок этмоқда.

Markaziy-Osiyo-shaxmat (2).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (4).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (3).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (6).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (8).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (9).jpg

Markaziy-Osiyo-shaxmat (10).jpg

7 077
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА