ЎзА Ўзбек

06.12.2019 Чоп этиш версияси

“Тошкент қиши“да ғолиб ва совриндорлар тақдирланди (фоторепортаж)

“Тошкент қиши“да ғолиб ва совриндорлар тақдирланди (фоторепортаж)

Халқаро шахмат академиясида ўтказилган анъанавий “Тошкент қиши” турнири ниҳоясига етди. Беллашувларда 147 нафар иштирокчи “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Мукофот жамғармаси 5 миллион сўмдан ошиқ бўлган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари орасида Ҳилола Абдуҳакимова, Озода Ҳусаинова, Севинч Давлатова, Рухшона Ҳабибуллаева,Мадина Абдуманнопова, Сарварбек Олимжонов, Зайниддин Каримбаев, Хидирдавлат Раимқулов, Шохруҳ Эргашевлар бор.

Ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Tosh-qish-g'olib (1).jpg

Tosh-qish-g'olib (2).jpg

Tosh-qish-g'olib (3).jpg

Tosh-qish-g'olib (4).jpg

Tosh-qish-g'olib (5).jpg

Tosh-qish-g'olib (6).jpg

2 751
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА