ЎзА Ўзбек

29.12.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент бўйлаб сайр қилиб юрган олмахон

Тошкент бўйлаб сайр қилиб юрган олмахон

Олмахон жуда инжиқ ва нозиктаъб жонивор бўлгани учун мудом ўзи яшаши учун қулай жой излайди. Худдики, мултифилъмлардагидек у ўзини яхши кўради, доим гўзал ва тоза юради. Улар учун энг муҳими мўтадил иқлим ва тоза муҳит бўлиши керак. Шу ерда кўпаяди, соғлом яшайди.

Тошкент шаҳрининг маркази. Қалин ўрмонзор ёки арчазорлардан иборат бўлмаса-да, бу олмахон бу ердан ўзи учун қулай жой топган. Энг муҳими, иқлим мўтадил, атроф муҳит тоза.

ЎзА фотомухбири Тошкент шаҳар бўйлаб сайр қилиб юрган олмахонни суратга туширишга муваффақ бўлди. Қуйида уни ортиқча техник ишловларсиз, табиий суратларини ҳавола этмоқчимиз. 

1.jpg

2.jpg

3.jpg

5.jpg

Фото муаллифи: Фарҳод Абдурасулов.

5 118
ЎзА