ЎзА Ўзбек

28.05.2020 Чоп этиш версияси

Техникалар мавсумга шай

Техникалар мавсумга шай

Фарғона вилояти Қувасой шаҳри деҳқонлари жорий мавсумда 1 минг 500 гектар майдонда ғалла етиштирди. Айни пайтда бошоқли дон етилиб, ўрим бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Ҳосилни ўз вақтида, нес-нобуд қилмай, тўла-тўкис ўриб-йиғиб олиш учун вилоятнинг барча ҳудудида қишлоқ хўжалиги техникаси шай қилиб қўйилган. Буни Қувасой шаҳридаги «Қувасой маш-теххизмат» масъулияти чекланган жамияти фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Жамият машина-трактор паркидаги устахонада комбайнларни ва фермерларга қарашли техникани марказлашган ҳолда таъмирдан чиқариш йўлга қўйилган. Айни кунда бу ерда 8 та ғалла ўриш комбайни шаҳардаги 136 та фермер хўжаликларининг ғалла майдонини сифатли ўриб-йиғиб олиш учун тайёрлаб қўйилди.

photo_2020-05-28_17-35-51 (2).jpg

photo_2020-05-28_17-35-51.jpg

photo_2020-05-28_17-35-52.jpg

3 221
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА