ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Тажрибали мутахассислар жалб этилган

Тажрибали мутахассислар жалб этилган

Сургил газ кони Мўйноқ туманида, Орол денгизининг қуриган тубида жойлашган. Бу ҳудудда бир неча юз метр оралиқда қудуқлар ёнма-ён жойлашган. Шунингдек, янги қудуқларда бурғилаш ишлари давом этмоқда. Бурғилаш ишларига тажрибали мутахассислар жалб қилинган.

“Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси томонидан эълон қилинган тендер натижаларига кўра, бурғилаш ишларини олиб бориш ҳуқуқи “ERIELL” компаниясига берилган. Кондаги бурғилаш ишлари ва амалдаги қудуқларни тозалаш жараёни жадал кетмоқда. Бир қарашда 2950 метр чуқурликка етиб бориш осондек туюлади. Аммо бурғиловчи мутахассисларнинг айтишича, битта қудуқни бурғилашга ўртача 59 кун вақт кетади.

Ҳар бири 9,4 метрли қувурлар бир-бирига уланиб, навбати билан ер қаърига киритилаверади. Конларда бурғилаш ишлари олтита кўчма қурилма ёрдамида бажарилмоқда. Қудуқни қуриш ва капитал таъмирлаш эса тўртта кўтариш мосламаси томонидан амалга оширилаётир.

Қудуқлар орқали 2950 метр чуқурликдан Юра қатламидан газ, газ конденсати ва сувдан иборат аралашма тортиб чиқарилади ҳамда жамлаш ва тақсимлаш станцияларига етказилади. Станцияларда бу аралашмадан сув ажратилади ва кўлларга чиқариб ташланади. Конденсат ва газ эса юзлаб километр наридаги Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб берилади.

photo5253630625720675465.jpg

photo5256049989388447443.jpg

photo5256049989388447444.jpg

photo5256049989388447445.jpg

photo5256049989388447446.jpg

2 286
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА