ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Сурхон воҳасининг гўзал табиати (фоторепортаж)

Сурхон воҳасининг гўзал табиати (фоторепортаж)

Сурхондарё ўзида мўъжиза ва ҳайратларни жамлаган диёр. Пурвиқор тоғларию, гўзал табиати билан янада фусункор.

Сариосиё шимолида Ҳисор тоғ тизмалари, жануби-ғарбий қисмида эса Боботоғ ва Байсунтоғ тизмалари кўкка қараб ястанган. Ҳисор тоғининг энг баланд нуқтаси булутларга туташ бўлиб, ўз тиғи билан булутни айро қилган қиличдек бўй кўрсатган.

Осмонўпар баландликдаги ушбу бетакрор манзара кишини ўзига лол этмай қўймайди. Айниқса, тоғлар этагидаги даралар эрта баҳорда лолақизғалдоқлар билан безаниб, янада кўркамлашади. Ушбу жойларда бўлган, борлиқнинг мусаффо ҳавосидан нафас олган киши албатта, табиат туҳфасига қайта-қайта тасанно айтади.

photo_2020-08-05_10-10-23.jpg

photo_2020-08-05_10-10-25.jpg

photo_2020-08-05_10-10-26.jpg

photo_2020-08-05_10-10-27.jpg

7 968
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА