07.02.2019 21:18 Чоп этиш версияси
Суратларда фауна олами

Нукусдаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида “Фауна садоси” деб номланган бадиий кўргазма очилди. Унда музей фондида сақланаётган ҳайвонот дунёсига оид 80 га яқин асар ўрин олган.
Айниқса, ёш авлодда фауна дунёсига қизиқишни ошириш, ёшларни табиат неъматларига яхши муносабатда бўлишга чорлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ўзига хос кўргазма санъат ихлосмандларида илиқ таассурот қолдирмоқда.





Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

6 429